8 март арафасида Россиянинг Mail.Ru Group компанияси раҳбарияти бир қатор дастурчиларига камера қаршисида оналари ҳақида гапириб, табрик сўзларини ифодалашни таклиф қилди. Бу ҳақда, компания вакилларига асосланиб, TJournal ёзмоқда.
Дастурчиларнинг камера қаршисида айтган сўзларини уларнинг оналари бевосита кузатиб турди. Компания вакилларининг таъкидлашича, гапираётган ходимлар оналари офисда эканлигини билмаган — уларнинг оналари яширинча Новосибирскдан Минсккача бўлган турли шаҳарлардан олиб келинган.
Видеони суратга олиш ва реализация қилиш билан Red Keds креатив агентлиги ҳамда Fresh Production продакшн-компанияси шуғулланган.
Изоҳ (0)