Куба етакчиси Фидель Кастронинг катта акаси Рамон Кастро 91 ёшида Кубада вафот этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Фидель ва Раул Кастронинг катта акаси сиёсий фаолиятдан кўра қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни маъқул топган.
Рамон, Фидель ва Раул – Испаниядан Кубага келган фермер Анхел Кастронинг ўғилларидир. Мактабни тамомлагандан сўнг, кичик ака-ука инқилобни амалга оширишга қарор қилган. Рамон Кастро эса отасининг ишларини ривожлантириш учун фермага йўл олган.
Инқилоб ғалаба қозонгандан кейин эса у мамлакатнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Фидель Кастронинг маслаҳатчиси бўлган. Унинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар кам. У уйланиб, икки ўғилли бўлган.
Гувоҳлар Рамон ва Фидель Кастронинг ташқи кўриниши ўхшаш бўлганлигини қайд этган.
Изоҳ (0)