TravelAsk жаҳоннинг турли мамлакатларидаги ақлдан оздирадиган чорраҳалар рўйхатини тузди. Бу йўлларда ўзига энг кўп ишонган ҳайдовчи ҳам довдираб қолиши ҳеч гап эмас.
Англия
«Сеҳрли саргузашт» деб номланган чорраҳа бешта кичик айланали кесишмадан иборат бўлиб, улар олтинчи катта айлана атрофида жойлашган. Бу чорраҳада автомобиллар кичик тезликда ҳаракатланади ва айнан шу сабабли ҳам йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олинади.Москва
Россиядаги энг мураккаб чорраҳалардан бири сифатида Москванинг Таганка майдонидаги кесишмани эътироф этиш мумкин. Бу ерда ҳар бирида олти ёки ундан ҳам кўпроқ ҳаракатланиш бўлаги бор бир неча йўл кесишади.Шанхай
Нанпу кўпригини Шанхайнинг энг асосий кўприги деб аташ мумкин. Узунлиги 8 минг метрга тенг кўприкнинг айланали йўл ўтказгичидан ҳар куни 120 минг автомобиль ўтади.Лос-Анжелес
1993 йили Лос-Анжелесда автомобиль йўллари, метро йўли ва транзит йўлларни ўзида бирлаштирган кўп қаватли чорраҳа қурилган эди. Мазкур иншоотга федерал судья Гарри Прежерсон номи берилган, чунки унинг қурилиши бўйича суд ишига айнан у раҳбарлик қилганди.Япония
Япония ҳам ўзининг кўп қаватли мураккаб чорраҳасига эга ва у «Хигаси Осака ҳалқаси» деб аталади.Буюк Британия
Буюк Британияда Спагетти чорраҳаси деб аталадиган ҳаддан ташқари мураккаб йўл кесишмаси мавжуд. Бу ерда ҳаракат учун 18 йўналиш ва олти қават йўл бор. Билимдон йўлбошловчисиз бу ерда адашиб қолиш мумкин.Гибралтар
Автомобиль йўли билан кесишувчи жаҳондаги ягона учиш-қўниш йўлаги Гибралтарда жойлашган. Гибралтарнинг North Front аэропорти учун алоҳида учиш-қўниш йўлаги учун етарли даражада майдон топилмагани сабаб, серқатнов Уинстон Черчилл шоҳ кўчаси билан кесишувчи йўлакни қуришга қарор қилинган.
Изоҳ (0)