Филиппин жанубида карнавал ўтказиш чоғида юз берган портлаш натижасида олти ёшли бола ҳалок бўлди, яна 18 киши яраланди. Бу ҳақда Philstar нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Ҳодиса Эсперанса шаҳрида 21 февраль, якшанба куни кечаси содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, учта мотоциклдаги эркаклар карнавалда тўпланган одамларга қарата гранаталар улоқтирган.
Эсперанса шаҳри полицияси бош инспекторининг сўзларига қараганда, гранаталардан бири портламаган, уни сапёрлар зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.
Ҳозирги пайтда ҳужум қилганлардан бири қўлга олинган, у сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)