Хитой пойтахти маъмурияти шаҳар узра тўпланадиган ифлосланган ҳавони тарқатиш мақсадида кўчаларда вентиляторлар тармоғини яратмоқчи. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таянган ҳолда «РБК» нашри ёзмоқда.
Пекин шаҳар режалаштириш қўмитаси раҳбари ўринбосари Ван Фэйнинг ваъда қилишича, тармоқ шаҳар марказидаги боғлар ва яшил зоналарни қамраб олади. Бу ерда бешта 500 метр кенгликдаги, бир қанча 80 метр кенгликдаги шамол ўтказувчи йўлаклар яратилади. Бу ифлосланган ҳавони ҳайдашда ёрдам беради.
Изоҳ (0)