Сурия президенти Башар Асад, агарда террорчилар бундан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланмаса, сулҳ тузишга рози бўлади. Бу ҳақда у Испаниянинг El Pais газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «РБК».
«Албатта, биз сулҳ тузишга тайёрмиз, лекин гап фақат тайёрликни эълон қилишда эмас. Тинчлик пайтида террорчилар ўз позицияларини мустаҳкамлаб олмасликлари муҳим. Айрим давлатларга, айниқса Туркияга террорчиларга одам, қурол юбориш ва техник ёрдам кўрсатишни тақиқлаш керак», – деди у.
Шунингдек, Асад кейинги 10 йил давомида ҳокимият тепасида туриш режаси йўқлигини тан олди.
«Агар Сурия халқи президент бўлиб қолишимни истаса, мен бу мансабни эгаллаб туришда давом этаман. Агар мамлакатимга ёрдам бера олмасам, дарҳол кетишим керак бўлади», — деб таъкидлади сиёсатчи.
Изоҳ (0)