Владимир Путин
Россия президенти, Forbes’нинг 2015 йилги энг нуфузли шахслар глобал рейтингида 1-ўринда.
1975 йилда Ленинград университетининг юридик факультетини, 80 йиллар бошида КГБ олий мактабини битирган.
«Владимир Путин мактабни тамомламасдан бурун разведкада ишлашни ният қилган. Қандай қилиб разведкачи бўлиш мумкинлигини билиш мақсадида у КГБ бошқармаси қабулига борган. У ерда дастлаб армияда хизмат қилиш ёки университетни, юридик факультетни тамомлаш кераклигини билиб олган», – дейилади унинг Кремль сайтидаги расмий таржимаи ҳолида.Билл Гейтс
Microsoft асосчиси, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 79,2 миллиард доллар билан 1-ўринда.
1973 йилда юридик факультетга ўқишга кирган, аммо биринчи курсни тамомлаганидан сўнг дастурлаш билан шуғулланишни танлаган. 1974 йилда университетни ташлаб кетган.
Гарвардда Стивен Балмер билан танишган. Кейинчалик унга Microsoft бош директори лавозимини бўшатиб берган.Барак Обама
АҚШнинг 44-президенти, Forbes’нинг 2015 йилги энг нуфузли шахслар глобал рейтингида 3-ўринда.
1983 йилда Колумбия университетида сиёсацҳунослик бакалаври илмий даражасини олган, 1991 йилда Гарвард ҳуқуқ мактабида докторлик диссертациясини ёқлаган.
Нью-Йоркдаги Колумбия университетига кирганига қадар Лос-Анжелесдаги Оксидентал-коллежда икки йил ўқиган. У ерда бўлажак президент сиёсатшуносликни ўрганган.Марк Цукерберг
Facebook асосчиси, президенти ва бош директори. 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 33,4 миллиард доллар билан 16-ўринда.
2002 йилда Гарвард университетигнинг психология факультетига ўқишга кирган, бир пайтнинг ўзида дастурлаш курсларига қатнай бошлаган. 2004 йилда университетни ташлаб кетган.
Университетнинг Alpha Epsilon Pi яҳудий биродарлиги аъзоси бўлган.Николя Саркози
Франциянинг 23-президенти.
Париждаги Х–Нантерр университетида ўқиган, 1978 йилда ҳуқуқ магистри, 1979 йилда сиёсацҳунослик магистри даражасини олган.
Шунингдек, Париж сиёсий тадқиқотлар институтида ўқиган, аммо диплом олмаган. Айтилишича, у барча имтиҳонлардан яхши ўтган, аммо инглиз тилидан ёмон натижалар кўрсатган.Владимир Потанин
«Интеррос» гуруҳининг асосчиси ва президенти (фотода ўнг томонда), 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 15,4 миллиард доллар билан 60-ўринда.
1983 йилда Москва давлат халқаро муносабатлар институти халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган.Михаил Фридман
«Альфа-групп» ва Letter One konsorsium’ининг асосий хўжайини, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 14,6 миллиард доллар билан 68-ўринда.
Мутахассислиги: Москва пўлат ва эритмалар институтининг рангли металлар факультетини тамомлаган.
Москва физика-технология институтига кетма-кет икки йил ҳужжат топширган, аммо яҳудий бўлгани учун икки марта ҳам ўта олмаган. Пўлат ва эритмалар институтини битта сабаб бўйича танлаган – ўзининг айтишича, «чунки у ер ўша вақтда урф бўлган ‘оёқли’ бино эди, Москванинг марказида эди, ажойиб Маданият уйи бор эди».Билл Клинтон
АҚШнинг 42-президенти, Forbes’нинг 2015 йилги энг нуфузли шахслар глобал рейтингида 64-ўринда.
1968 йилда Жоржтаун университетининг Эдмунд Уолш мактабида халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражасини, 1973 йилда Йел университетининг ҳуқуқ мактабида докторлик даражасини олган.
Жоржтаун университетидан сўнг Клинтон Оксфорд университетига кириш учун нуфузли Родс стипендияси соҳиби бўлган, у ерда сиёсатшунослик, фалсафа ва иқтисодиётни ўрганган, аммо ўқишни тамомламаган. 1969 йилда, Оксфорд университети талабаси бўлганида, Вьетнам урушини тўхтатиш бўйича кампанияда иштирок этган.Виктор Вексельберг
«Ренова» компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 14,2 миллиард доллар билан 73-ўринда.
1979 йилда Москва темирйўл транспорти муҳандислари институти Автоматика ва ҳисоблаш техникаси факультетини тамомлаган.
Бўлажак бизнес ҳамкори Леонард Блаватник билан курсдош бўлган. Қолган ҳамкорлари – Владимир Кремер ва Евгений Ольховик билан ҳам ўша университетда танишган.Жефф Безос
Amazon.com асосчиси ва бош директори, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 34,8 миллиард доллар билан 15-ўринда.
Физика билан шуғулланишни хоҳлаган, лекин 1986 йилда Принстон университетини электротехника ва информатика бакалаври даражаси билан тамомлаган.
Phi Beta Kappa ва Tau Beta Pi номли нуфузли талабалар клублари аъзоси, шунингдек, Students for the Exploration and Development of Space («Талабалар фазони тадқиқ этиш ва ривожлантириш тарафдорлари») халқаро ташкилотининг Принстон бўлими президенти бўлган.Олег Дерипаска
UC Rusal президенти ва «Базовий элемент» кузатув кенгаши раиси, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 6,2 миллиард доллар билан 230-ўринда.
1993 йилда Москва давлат университети физика факультетини, 1996 йилда Плеханов номли Россия иқтисодий академиясини тамомлаган.
МДУнинг механика-математика факультетига ҳужжат топширишни истаган, аммо тасодифан физика факультети қабул комиссияси олдига кириб қолган ва, ўзининг таъкидлашича, «чиқиб кетиш ноқулай бўлган».Пётр Авен
«Альфа-банк» директорлар кенгаши раиси, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 5,1 миллиард доллар билан 301-ўринда.
1977 йилда Москва давлат университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган.
Академик Шаталиннинг талабаси бўлган. Шаталин кейинчалик аспирантурада Авен ва Егор Гайдарнинг илмий раҳбари бўлган.Дональд Трамп
Тижоратчи ва сиёсатчи, 2015 йилги дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 4,5 миллиард доллар билан 405-ўринда.
1968 йилда Пенсильвания университетидаги Уортон молия мактабида иқтисодиёт бакалаври даражасини олган. Унга қадар Нью-Йоркдаги Фордхем университетида ўқиган.
Ёшлигида Трамп ҳарбий бўлиши мумкин эди — 13 ёшида ота-онаси уни Нью-Йорк ҳарбий академиясига ўқишга берган. У ерда бўлажак миллиардер ўзини яхши етакчи ва спортчи сифатида кўрсата олган. У 1964 йили ўқишга киргани Фордхем университети ҳам ҳарбий таълим беради.Ҳиллари Клинтон
АҚШнинг собиқ биринчи хоними ва давлат котиби, Forbes’нинг 2015 йилги энг нуфузли шахслар глобал рейтингида 58-ўринда.
1970 йилда Уэльсли-коллежда сиёсатшуносликни, 1973 йилда Йел университетида юридик факультетни докторлик даражаси билан тамомлаган.
1971 йилда Ҳиллари Родем курсдоши Билл Клинтон билан учраша бошлаган. Улар 1973 йилда турмуш қурган.
Изоҳ (0)