Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи мамлакатлари миграция билан боғлиқ бўҳронни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида Туркия бир неча миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

3 февраль, чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашув чоғида ЕИга аъзо мамлакатлар элчилари Анқарага 2 миллиард евро ажратишга қарор қилди, яна 1 миллиард евро ЕИ бюджетидан берилади. Бу маблағ эвазига Туркия ҳудудидаги суриялик қочоқлар аҳволини ўнглаш режалаштирилмоқда. Еврокомиссия раиси ўринбосари Франс Тиммерманснинг маълум қилишича, гап муҳожирларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларнинг ўқув муассасаларига киришини енгиллаштириш хусусида кетмоқда.

Туркияга молиявий ёрдам дастуридан кўзда тутилган асосий мақсад Европада бошпана излашга мажбур бўлаётган қочоқлар сонини камайтиришдан иборат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади