Facebook ва Instagram мазкур ижтимоий тармоқларда ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг хусусий сотувига оид хабарлар жойлаштирилишини ман этади. Бу ҳақда 29 январь, жума куни Facebook расмий вакили Моника Бикерт маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хусусий тарзда амалга ошириладиган бундай келишувларга оид хабарлар ўчириб ташланади. Бу 2012 йил баҳоридан бери Facebook’ка тегишли бўлган фотосуратлар ва видео алмашиш сервиси — Instagram’га ҳам тааллуқли.
The New York Times маълумотларига кўра, Facebook раҳбарияти АҚШ президенти маъмурияти босими остида шундай қарорга келган. Барак Обама мамлакатда қурол-яроғ сотувига оид қоидалар мустаҳкамланишига интилмоқда ва ижтимоий тармоқлар уларнинг олди-сотдиси ташкиллаштириладиган майдонга айланишини истамайди.
Олдинроқ Facebook орқали наркотиклар ва тиббий препаратларнинг айрим турлари сотуви ҳам ман этилганди.
Изоҳ (0)