28 январь куни бельгиялик веб-дастурчи Матиас Бейненс Facebook ва Instagram’даги яширин имконият ҳақида гапириб берди, унинг ёрдамида суратларни ASCII-арт (белгилардан ташкил топган тасвир)га айлантириш мумкин, деб ёзади TJournal.
Бунинг учун суратга тўғридан-тўғри ҳаволани олиш, сўнг унга монохром арт учун «.txt» ёки ранглиси учун «.html»ни қўшиш лозим.
Ушбу хатти-ҳаракатни амалга ошириш учун Facebook’да браузерни очиб, курсорни суратга олиб бориш ва сичқончанинг ўнг тугмасини босиш ҳамда «Кодни кўриш» бандини танлаш керак.
Суратнинг ҳаволаси энг узун бўлиб, у тўқ кўк ранг билан ажратилган. Унга сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, Open link in a new tab’ни танлаш лозим. Шундан сўнг браузер қаторига иккита комбинациядан бирини ёзиб қўйиш керак.
Instagram’да эса фото код ичидан эмас, Resources вкладкасидан (Frames папкаси, Images каталоги) топилади.
Изоҳ (0)