Реклама компаниясида арт-директор лавозимида ишловчи ню-ёрклик Патрик Хортон шаҳарга ёпирилган қор бўронининг фойдали томони топди — у иглу (қор-уй) қуриб, уни Airbnb’да савдога қўйди. Meduza’нинг ёзишича, Хортон иглуда бир кеча тунаб қолишни 200 долларга баҳолаган.
Орадан кўп ўтмай, иглуда тунаш ҳақидаги эълон Airbnb’дан йўқолди — турар-жой сайт талабларига мос келмаган, чунки унда на электр таъминоти, на сув қувурлари ва на кириш эшиги бор.
#indiastreetigloo pic.twitter.com/xunxUAwxRb
— Patrick M. Horton (@patrickmhorton) January 24, 2016
Патрик Хортоннинг айтишича, иглуни қуриш ва бу ҳақдаги эълонни сайтга жойлаштириш учун уч соат вақти кетган.
#WSU graduate's blizzard creation becomes web hit. Check out what @PatrickMHorton made: https://t.co/B0YeP2T0Il pic.twitter.com/v0Tj06KWKn
— Nicolle Tonasket (@NicolleTonasket) January 26, 2016
Изоҳ (0)