Компаниянинг Вьетнамдаги филиалида тўрт нафар ходим узоқ вақт давомида мунтазам равишда Nike кроссовкаларини ўғирлаб келган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Ўғрилик юзасидан суриштирув ишлари ходимлардан бири қўлга тушгандан кейин бошланди. Фан Конг Тхин ўн жуфт кроссовкани олиб чиқишга уринган. Кейинроқ ўғриликнинг кўлами анча кенглиги ва унда Хошиминдаги компаниянинг яна уч нафар ходимининг қўли борлиги аниқланди.
Тўрт нафар ходим ўн минглаб долларга тенг кроссовкаларни олиб чиқиб кетган. Уларнинг уйлари тинтув қилинганда, кўплаб оёқ кийимлар топилган.
Ўғирланган кроссовкаларнинг сонини аниқлашнинг имкони йўқ, бироқ сўз бир неча минг жуфт оёқ кийим ҳақида бораётган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)