Хитойнинг Харбин шаҳрида муз ва қордан ясалган улкан ҳайкалларга бағишланган халқаро фестиваль бошланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бу йил тадбир кетма-кет 32-бора ўтказилмоқда. 750 квадрат метр ҳудудни эгаллаган ҳайкал ва қорли саройларни барпо этишга ташкилотчилар 330 минг куб метр муз сарфлади.
Харбин фестивали февраль охирига қадар давом этади.
Изоҳ (0)