Непалда автобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлиб, яна 16 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда IANS агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Мамлакатнинг Ҳиндистон билан чегарадош бўлган ҳудудидаги Рупандехи округида йўловчи ташувчи автобус йўлдан чиқиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси тезликни ошириб, автобусни бошқара олмай қолган ҳайдовчининг айби билан содир бўлган.
Халқаро Соғлиқни-сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, 2014 йилда Непал йўлларида содир бўлган авариялар оқибатида беш мингдан зиёд одам нобуд бўлган.
Изоҳ (0)