2015 йилда Россия ОАВларида энг кўп ёритилган чет эллик юлдузлар рўйхатида америкалик актриса ва режиссёр Анжелина Жоли етакчилик қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Биринчи учликдан, шунингдек, америкалик қўшиқчи Мадонна ва француз актёри Жерар Депардье ҳам жой олди.
Янгиликларни комплекс таҳлил қилиш тизими рейтингига кўра, Анжелина Жоли ҳақида 15 859 марта қайд киритилган. Иккинчи ўринни эгаллаган қўшиқчи Мадонна ҳақида 15 646, учинчи ўриндаги актёр Жерар Депардье ҳақида эса 13 164 марта маълумот берилган.
Тўртинчи ўринни қўшиқчи Леди Гага (11 799), бешинчи ўринни эса актёр Жонни Депп (10 551) эгаллади.
Рейтингдан, шунингдек, Арнольд Шварценеггер (7856), мусиқачи Пол Маккартни (7237), мусиқачи Элтон Жон (6889), Майкл Жексон (6839) ва актриса Майли Сайрус (6553) ҳам жой олди.
Изоҳ (0)