АҚШнинг Космик сарҳадларни тадқиқ этиш бўйича миллий агентлиги — NASA 1960—1970 йилларда амалга оширилган «Аполлон» дастурларига оид, бугунгача намойиш этилмаган 8 минг фотосуратни омма эътиборига ҳавола қилди, дея хабар бермоқда TravelAsk.
«Аполлон-9» дастури
Жамоавий ва Ой модуллари билан таъминланган кеманинг илк синов парвози. Экспедиция аъзолари томонидан олинган суратда — Ер.Космонавт Ер орбитасида.
Ер орбитасида олинган яна бир кадр.
Кеманинг ички кўриниши.
«Аполлон-10» дастури
Тўлиқ конфигурация билан таъминланган «Аполлон-10» дастури кемаси учувчилари Ой томон сўнгги синов парвозини амалга оширди.«Аполлон-11» дастури
Астронавт Базз Олдрин «Аполлон» сериясидаги самовий кема бортида. Мана шу дастур доирасида ерликлар илк бор Ойда бўлади.«Аполлон-12» дастури
1969 йил — инсон тарихда иккинчи марта Ой ва умуман ҳар қандай самовий жисм сатҳига қадам қўйди.Ой сатҳида ишлаётган астронавтлар.
Ойга қадалган Америка байроғи сурати.
Самовий кеманинг ички кўриниши акс этган сурат.
Кеманинг Ойга қўниши.
«Аполлон-13» дастури
Парвоз давомида юз берган жиддий авария Ойга қўниш имкониятини йўққа чиқарди ва экипаж аъзолари ҳаётини хавф остида қолдирди.«Аполлон-15» дастури
Ойга тўртинчи қўниш вақтида космик кема экипажи Ой сатҳида илк бор автомобилдан фойдаланди. Мазкур транспорт воситасида 27,9 километр йўл босилди. Экспедиция Ерга 77 килограмм Ой тупроғини олиб келди.«Аполлон-16» дастури
1972 йили, «Аполлон» дастури доирасидаги ўнинчи бошқариладиган парвозда, инсон бешинчи марта Ойга қадам қўйди. Бу сафар тадқиқот ишлари тоғли ҳудудда олиб борилди.Ойдаги Декарт кратери яқинидаги тоғ жинслари шундай кўринишга эга.
«Аполлон-17» дастури
Дастур доирасида, Америка самовий кемаси сўнгги бошқариладиган парвозни амалга оширди. Бу ерликларнинг олтинчи марта Ойда бўлиши эди.Умумий ҳисобда астронавтлар Ойда уч кундан ортиқ бўлиб, уч марта кемадан ташқарига чиқди. «Сайрлар»нинг умумий вақти 22 соат 3 дақиқа ва 57 сонияни ташкил этди. Экспедиция давомида Ерга 110 килограммдан ортиқ Ой грунти намуналари олиб келинди.
Очиқ фазодаги «Аполлон-17» дастури кемаси.
Изоҳ (0)