Россиянинг Пермь шаҳрида ит бир неча соат подъездда нохосдан вафот этган эгасини қўриқлади. Эркакнинг жасади 18 декабрь тонгида Восстания кўчасидаги уйлардан бирида топилди, деб хабар беради «Вести.ru».
Ҳодиса гувоҳларининг қутқарувчиларга маълум қилишича, еттинчи қаватдаги лифтда эркак киши вафот этган. Унинг оёғи майдончада қолиб кетганлиги учун лифтнинг эшиги ёпилмаган. Эркакнинг атрофида чопиб юрган катта ит эгасини қўриқлаб, уни ёнига ҳеч кимни қўймаган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар итни ташқарига чиқариб, эркак кишини кўздан кечирди. 79 ёшли нафақахўрнинг вафот этганлиги аниқланди.
Полициянинг маълум қилишича, жасаддан қотиллик излари топилмаган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)