Facebook асосчиси Марк Цукерберг жедай либосига ўралган чақалоғи Макснинг суратини эълон қилди. Қизалоқ «Юлдузлар жанги» эпопеясининг янги фильми мавзулари асосидаги ўйинчоқлар билан бирга акс эттирилган суратни Цукерберг 17 декабрь, пайшанба куни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
Ҳозиргача мазкур сурат 2,3 миллиондан зиёд «лайк» тўплашга улгурди.
Изоҳ (0)