Канаданинг Эдмонтон шаҳрида Mac’s савдо тармоғига тегишли дўконларда содир бўлган қуролли босқинчилик оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, 15 дақиқа фарқи билан иккита савдо нуқтасида содир бўлган ўғирлик оқибатида икки нафар дўкон ходими ҳалок бўлган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, 24, 26 ва 13 ёшли уч нафар жиноятчи қўлга олинди.
Уларнинг барчаси содир этган турли хил қонунбузарликлар учун муқаддам полиция томонидан жавобгарликка тортилган. Учала жиноятчи ҳам одам ўлдириш ва қуролли босқинчилик қилиш каби жиноятларини содир этганликда айбланди.
Изоҳ (0)