Skyscanner хизмати қиши худди эртакларга ўхшайдиган жаҳоннинг 17 нуқтаси рўйхатини тузди. Қиш манзараларини томоша қилиб, саёҳатлар учун илҳом олинг!
Амстердам, Голландия
Амстердам каналлари йилнинг исталган фаслида ажойиб кўринади. Бироқ қишда — уйларнинг томи ва солларнинг усти, соҳил бўйидаги дарахт ва фонарлар уюм-уюм қор остида турганида янада мафтункорроқ манзарага гувоҳи бўласиз.Блед, Словения
Словениянинг энг ёдда қоларли манзараси айнан шу — Блед кўли ўртасидаги Биби Марям меърожи черкови қад ростлаган оролча. Унинг қишки манзараси компьютерингиз иш столида туришдан бошқасига арзимайди.Версуа, Швейцария
Шамол, сув ва аёз Женева кўли соҳилларини бир кечада Қор маликасининг салтанатига айлантиришга қодир.Нью-Йорк, АҚШ
Устига қорли чойшаб «тортган» Манхэттендаги Марказий хиёбон қишда Нью-Йоркнинг энг гўзал масканларидан бирига айланади.Плитвицке кўллари, Хорватия
Қишда Хорватия сайёҳлардан қутулади. Айнан шу вақтда Плитвицке кўлларига ташриф буюриб, қор босган сўқмоқлар бўйлаб вақт ўтказиш, бус-бутунлигича музлаб қолган шаршараларни томоша қилиш ва танҳоликда табиат гўзаллигидан баҳра олиш мумкин.Таллин, Эстония
Қор Таллиннинг кичкинагина эски шаҳарчасига янада кўпроқ мафтункорлик бахш этади — қишда бу ерда соатлаб сайр қилиб, ибодатхона ва дўкончаларни томоша қилиш, шинамгина қаҳвахоналарда исиниб олиш мумкин.Тбилиси, Грузия
Қор Тбилиси аҳлининг жонига тегиб кетган, деб бўлмайди — бу ерда икки кун қор турса ҳақиқий байрам, деб ҳисоблайвер. Шу сабабли ҳам, шаҳар марказидаги Руставели шоҳкўчасида ёш боладек қорбўрон ўйнаётган амакиларни кўриб қолсангиз, ҳайрон қолманг.Тракай, Литва
Тракай — Гальве кўли ўртасидаги мўъжаз шаҳарча. Шаҳарчага энг яқин оролчада Ўрта асрларга оид йирик қаср қад ростлаган бўлиб, кўл обдон музлаганидан сўнг, январь—март ойларида бу ерда халқ учун яхмалак ташкил этилади.Сиракава-го, Япония
Тоғлар орасида қолиб кетган Сиракава-го қишлоғи узоқ вақт давомида цивилизациядан узилиб қолган ва ўзининг дастлабки кўринишини ҳозирги кунга қадар сақлаган. У ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси объекти деб топилган ва сўнгги йилларда Япония туризмининг ҳақиқий юлдузига айланди. Сайёҳлар бундан бир неча асрлар аввал японлар қандай яшаганини кўриш учун ҳам бу ерга оқиб келмоқда.Мюнхен, Германия
Мюнхен қишда вақтичоғлик учун айни мос шаҳарга айланади — шаҳар марказида очиқ осмон остида яхмалак ташкил этилади, шов-шувли Октоберфест ўрнини Tollwood фестивали эгаллайди, Хофбройхаус қовоқхонаси дам олиш кунисиз ишлайди, бир эмас, икки эмас, йигирмадан ортиқ Янги йил ярмаркалари ташкил этилади.Стокгольм, Швеция
Янги йил байрами арафасида Швеция пойтахти ҳақиқий эртаклар шаҳрига айланади. Қор босган соҳилбўйи кўчаларини пиёда кезаркансиз, шу ердаги томларнинг бирида ҳақиқатан ҳам Карслон, ҳа, худди ўша Карлсон яшаяпти, деб осонгина тасаввур қиласиз.Харбин, Хитой
Хитойда ҳар йили январь февраль ойларида Халқаро муз ҳайкаллар фестивали уюштирилади. Харбин шаҳрида минглаб ишчилар муз ва қордан улкан эртаклар шаҳарчасини қуради.Зальцбург, Австрия
Зальцбургдан Австриянинг кўплаб тоғ-чанғи курортларига бир қадамлик йўл — фаол ҳордиқ истагидалар учун энг муносиб жой.Чески-Крумлов, Чехия
Ўрта аср уйлари, қасрлари ва черковларига тўлиб тошган Крумлов, Чехия пойтахти Прагадан фарқли ўлароқ, тинч ва шинам — бу ерга бир-икки кунга меҳмонга келиб, катта шаҳар шовқинларидан дам олиш мумкин.Или, Кембрижшир, Буюк Британия
Британияда қор — камёб ҳодиса. Атиги 5 сантиметр қалинликдаги қор ҳам мамлакат ҳаётини издан чиқаришга қодир. Бироқ ҳаво намлигининг юқорилиги сабаб, аёзли кунларда баъзан дарахтлар муз ва қировнинг юпқа қатлами билан қопланиб, ҳар бир боғ ва хиёбонни эртакнамо масканга айлантириб қўяди.Алба, Пьемонт, Италия
Алба яқинидаги Пьемонт қишлоқлари қишда, «сайёҳлар босқини»дан ҳордиқ чиқараётган бир вақтда, янада жозибали кўриниш олади.Шаҳар ташқарисидаги дала-ҳовли, Россия
Рус кишиси эртакнамо қишни томоша қилиш учун кўп ҳам узоққа бориши шарт эмас — бир-икки кунга Россия қишлоқларига чиқиб келса бас, ҳақиқий эртакнинг ичига тушади-қолади.
Изоҳ (0)