Яманда ярашув жараёни эълон қилинганлигига қарамасдан, хусийлар томонидан уюштирилган отишмада етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Аввалроқ БМТ Бош котибининг махсус вакили Исмоил улд Шайх Аҳмад Швейцарияда бошланаётган можарони тартибга солиш юзасидан Яман томонларининг музокаралари олдидан Яманда ўт очишнинг тўхтатилиши ҳақида эълон қилган эди.
Изоҳ (0)