АҚШ Океан ва атмосферани тадқиқ қилиш миллий бошқармасининг ҳисоботига кўра, Арктикадаги ҳаво ҳарорати сўнгги 115 йил ичида энг юқори кўрсаткичга етганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Тадқиқотларга кўра, ҳудуддаги 2014 йил октябрь ойидан 2015 йил сентябрь ойигача бўлган ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичлардан 1,3 даража юқори бўлди.Ҳисоботда таъкидланишича, музларнинг эриши моржлар яшайдиган муҳитнинг йўқ бўлишига ва айрим турдаги балиқларнинг шимолга қараб кўчишига олиб келмоқда.
Изоҳ (0)