Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия федерал қўриқлаш хизмати (ФҚХ) Олег Климентьев Россия президенти хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини тарк этиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда «Известия»га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Атрибутия»

Фото: «Атрибутия»

Нашрнинг билдиришича, Климентьев ФҚХ раҳбари Евгений Муровнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, бироқ тайинлов ҳақидаги буйруқ расман чоп этилмаган. Владимир Путиннинг хавфсизлик хизмати раҳбарлигига Дмитрий Кочнев тайинланган, бироқ унинг таржимаи ҳоли Кремль ва ФҚХ сайтида чоп этилмаган.

Олег Климентьев президент маъмурияти ва федерал қўриқлаш хизматида лавозимини тарк этиши кутилаётган Евгений Муровни алмаштириши мумкин бўлган номзод сифатида кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар