«Реал» (Мадрид) етакчиси Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, унда «Олтин тўп-2015» мукофотини қўлга киритиш учун ҳамма имкониятлар бор. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар берди.
«Менимча, ўтган мавсум мен учун яхши ўтди. Месси ва Неймар ҳам ўтган мавсумни ёмон ўтказишмади: улар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Албатта, навбатдаги ‘Олтин тўп’ни қўлга киритиш мен учун қийин бўлади, бироқ, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ», - дейди Роналду.
Ўтган мавсумда португалиялик футболчи Испания чемпионатида 48 та гол киритиб, энг яхши тўпурар бўлди. Месси ва Неймар Ла Лигада мос равишда 43 ва 22 тадан гол киритган.