Россиянинг «Олимпийский» спорт комплекси эгаларидан бири Дмитрий Шумков «Москва-Сити»даги федерация минорасида жойлашган ишчи кабинетида ўз жонига қасд қилганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб хабар беради.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, Дмитрий Шумков ‘Москва-Сити’ мажмуасида жойлашган офисдаги кабинетида ўз жонига қасд қилган. Унинг ўлими жиноий характерга эга эмас», — дейилади хабарда.
Ўз навбатида Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси матбуот хизмати полицияга 4 декабрь куни Пресненская Набережная 12 манзилидаги офисда эркак кишининг жасади топилганлиги ҳақида хабар келиб тушганлигини маълум қилди.
Тергов қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.
Дмитрий Шумков Россия Федерацияси олий юридик мукофоти «2012 йил ҳуқуқшуноси» лауреати бўлган. У Россия ҳуқуқшунослари ўнлигига кирган.
Изоҳ (0)