Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги роботлаштирилган либосларнинг эркин савдосига рухсат берди. Ушбу либос ҳаракати чекланган инсонлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда «ТАСС» маълумотига асосланиб, «Mail.ru» хабар бермоқда.
Биринчи лицензияни HAL (Hybrid Assistive Limb — гибридли ҳаракат ёрдамчи) роботлаштирилган либосини яратган Cyberdyne компанияси қўлга киритди. Қурилма семизликдан, ён амиотрофик склерозидан, мушак дистрофиясидан ва орқа мия атрофиясидан азият чекувчи беморлар учун ишлаб чиқилган.
HAL – асаб тизимидан сигналлар олувчи махсус сенсор билан таъминланган роботлаштирилган либосдир. У ўзгалар ёрдамига муҳтож кишиларнинг қўл-оёқлари ҳаракатини амалга оширишга кўмаклашади. Шунингдек, унинг ёрдамида оғир юкларни кўтариш, узоқ саёҳат қилиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)