Япониянинг Procyon коинот аппарати 16 ноябрда олинган Ер ва Ой суратини узатди. Мазкур сурат 8 миллион километр масофадан туриб олинган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Фотосуратда сайёрамиз ва унинг йўлдошини дарров илғаб олиш қийин, бироқ уларнинг ўлчамидан келиб чиқиб, ораларидаги масофага баҳо бериш мумкин.
Procyon 2014 йил ўрталарида учирилган салкам 60 килограмм келадиган зонд бўлиб, асосан, астероидларни яқиндан туриб тадқиқ этиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)