АҚШ президенти Барак Обама Колорадо-Спрингс шаҳридаги отишмадан хабардор этилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» Оқ уй вакили маълумотига таяниб хабар беради.
«Президент Колорадодаги вазият ҳақида терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ёрдамчиси Лиза Монако томонидан хабардор қилинди. Зарурат бўлганда унга янги ахборотлар етказилади», — деди Оқ уй вакили.
CNN’нинг маълум қилишича, оилани режалаштириш шифохонасида юз берган отишма оқибатида камида саккиз киши яраланган. Шаҳар полицияси лейтенанти Кетрин Бакли тўрт нафар полициячи яраланганлигини хабар қилди.
Полиция Колорадо-Спрингсдаги вазият ҳозирча нормаллашмаганлигини маълум қилди ва бегоналарни шифохонага яқинлашмасликка чақирди.
Изоҳ (0)