Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов АҚШ санкциялар рўйхатига киритилди, деб хабар беради «Эхо Москви».
АҚШ Молия вазирлиги Илюмжиновни Сурия Марказий банки раҳбари билан алоқадор деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари «Рус молиявий альянси» банки ҳам рўйхатга киритилган. Жами рўйхатга тўрт нафар жисмоний ва олти нафар юридик шахс киритилди. Бироқ уларнинг барчаси ё Сурия, ёки Кипр вакилидир.
Изоҳ (0)