Сурияда россиялик денгиз пиёда аскари ҳалок бўлди, деб хабар беради Meduza.
Бош штабнинг маълум қилишича, ҳарбий аскар Россия Су-24 ҳалокати жойида қутқарув операциясини амалга ошириш чоғида ҳалок бўлган.
Генерал-лейтенант Сергей Рудскoйнинг сўзларига қараганда, шартнома асосида хизмат қилаётган аскар Россия Ми-8 вертолёти ердан туриб уриб туширилгандан сўнг ҳалок бўлган. Аввалроқ Су-24 ҳалокатга учраган ҳудудда учаётган вертолёт Башар Асад ҳукумат кучларига қарши курашаётган тузилмалар томонидан уриб туширилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Бош штаб Сурияда уриб туширилган вертолёт экипаж аъзолари ва қидирув-қутқарув гуруҳи таркиби эвакуация қилинганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)