АҚШда 17 ёшли қора танли ўсмир Лакуан Макдональдни отиб ўлдирган чикаголик полициячига нисбатан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Полиция ходими Жейсон Ван Дайкка биринчи даражали қотиллик айби қўйилди. Бу хизмат вазифасини бажариш давомида содир этилган қотилликда айбланган биринчи чикаголик полициячидир.
Чикаго ҳукумати қотиллик содир этилган пайтни қайд этган кузатув камераси видеоёзувини оммага ҳавола этгандан бир неча соат ўтиб, айблов эълон қилинди.
Видеоёзувда офицернинг йўл ўртасида кетаётган ўсмирга қарата ўт очганлигини кўриш мумкин. Яраланган ўсмир ерга қулагандан сўнг, полиция ходими унга қарата яна бир нечта ўқ узган. Полиция ходимларидан ҳеч бири ўсмирга ёрдам кўрсатишга уринмаган.
Лакуан Макдональд 2014 йилнинг 20 октябрида ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)