1995 йилдан то бугунга қадар табиий офатлар натижасида 606 минг киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда БМТнинг табиий офатлар хавфини камайтириш бюроси (UNISDR) маълумотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълумотда келтирилишича, бу борада қурбон бўлганлар сони кескин ортиб кетган.
БМТ мутахассисларининг таъкидлашича, табиий офатлар 4,1 млрд кишига бевосита таъсир кўрсатган. Улар орасида жароҳат олганлар, уйларини йўқотганлар ёки тез ёрдамга эҳтиёж сезганлар ҳам бор.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, иқлим масалаларига бағишланган COP21 анжумани 2015 йилнинг 30 ноябридан 11 декабрига қадар Парижда бўлиб ўтади. Унда ўнлаб давлат раҳблари иштирок этиши кутимоқда.
Изоҳ (0)