Қирғизистоннинг Норин вилоятида бир киши қор кўчкилари остида қолиб, ҳалок бўлди. Яна бир киши эса бедарак йўқолди, деб хабар беради «РИА Новости» республика ФВВ матбуот хизмати маълумотига таяниб.
«23 ноябрь куни 00:30 да икки овчининг қариндошлари бошқармага мурожаат қилди. Уларнинг сўзларига қараганда, 20 ноябрь куни Мин-Куш қишлоғининг беш нафар фуқароси тоғолди ҳудудида ов қилиш учун йўлга чиққан. Қайтишда улар икки гуруҳга бўлинган, улардан икки нафари бошқа йўлдан кетган, бироқ уйига қайтмаган. Қутқарувчилар уларнинг қариндошлари билан бирга қидирув ишларини амалга ошириб, бир соатдан сўнг қор кўчкилари остидан йўқолганлардан бирининг жасадини топди», — дейилади бошқарма хабарида.
Иккинчи овчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)