Top Tales нашри ягона нусхада яратилган ҳашаматли автомобиллар фотосуратларини тақдим этди. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин.
Rolls-Royce Hyperion
Ушбу моделни коллекционер Роланд Холл ўзи учун буюртма қилган. У 2008 йилда чиқарилган.Ford GT90
Ушбу нусха биринчи марта 1995 йилда Детройтдаги автосалон кўргазмасида намойиш этилган. Ўшанда у дунёдаги энг бақувват суперкар деб таништирилган.Porsche 911 Panamericana
Ушбу автомобиль 1989 йилда атайлаб Porsche компанияси директори Ферри Поршега туғилган кун совғаси сифатида яратилган.McLaren X-1
7 миллион долларлик автомобиль Яқин Шарқда яшовчи сирли харидор учун ясалган.Ferrari F12 Berlinetta TRS
Ушбу модель ҳам махфий бўлиб қолишни истаган харидор буюртмасига биноан чиқарилган, у автомобиль ихлосмандига нақ 4,2 миллион долларга тушган.Maybach Exelero
Дунёдаги энг ҳашаматли ва қимматбаҳо суперкарлардан бири 2005 йилда тақдим этилган. Орадан олти йил ўтиб, уни америкалик рэпер Брайан Уильямс (Birdman) 8 миллион долларга сотиб олди.Cadillac Cien
Мазкур суперкар компаниянинг 100 йиллигига бағишлаб йиғилган ва ўша пайтдаги энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Бироқ у реал ҳаётда қўлланилмади — ҳашаматли автомобиль ҳалигача музейда сақланади.BMW Gran Coupe Pininfarina Lusso
Моделда замонавий башанглик ва дадил динамика уйғунлашди.Peugeot Onyx
Французлар бундай моделни серияли равишда ишлаб чиқармоқчи бўлмаган, бироқ кейинги авлод автомобиллари қандай кўринишда бўлишига ишора қилган холос.«ЗИС-101А-Спорт»
1939 йилда яратилган эксклюзив ўз вақтида Сталин ва Каганович томонидан ижобий баҳоланган. Урушдан сўнг Совет даври шоҳ асарининг ягона нусхаси изсиз йўқолди.ВАЗ «Рапан»
1998 йилда чиқарилган Россиянинг биринчи концептуал электромобили, афсуски, серияли ишлаб чиқарилиш учун маъқулланмади.Sbarro GT1
Ушбу суперкар 1999 йилда Mercedes жамоасининг Ле-Ман пойга сериясидаги ғалабаси шарафига йиғилган.Lamborghini Egoista
Бу автомобиль эса 2013 йилда Lamborghini компаниясининг 50 йиллик юбилейи муносабати билан яратилган.
Изоҳ (0)