Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида ҳар бир чақирув ва телефон рақами ёзиб олинади. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Бахтиёр Пўлатов «Даракчи» газетасига маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Бундай ҳоллар рўй берган тақдирда биз маҳаллий ички ишлар идорасига мурожаат қиламиз, улар эса ўз ўрнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 199-моддасига асосан, чора кўради», — деди Пўлатов.

«Шу йил давомида 14 та шундай ҳолатни рўйхатга олдик. Бундай ҳолатлар маъмурий жавобгарлик билан ниҳоясига етди», — деди Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддасига («Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик») мувофиқ, милиция, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 10 ойда юз берган ёнғинлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар