Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу лавозимда унинг ўрнини боса олиши мумкин бўлган кишини ҳозирча топа олмаётганини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ўрнингни босадиган кишини қидира бошлаганингда, атроф худди пайҳон қилинганга ўхшайди. Ҳеч ким йўқ, ёлғиз ўзимман. Сизда бошқа ҳеч ким йўқ, шунинг учун мени қўлдан чиқарманг», — деди Назарбоев Остонада бўлиб ўтган кенгайтирилган ҳукумат мажлисида.
Шунингдек, президент ҳазиломуз тарзда кейинги давом эттирувчи «янада ёмонроқ» бўлишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)