Канадалик қўшиқчи Жастин Бибернинг 2015 йилнинг охирига қадар чиқувчи Purpose альбоми ислом дини кенг тарқалган мамлакатлар, жумладан Яқин Шарқ ва Индонезияда тақиқланди. Бу ҳақда TMZ хабар беради.
Маълум қилинишича, қўшиқчи пластинкаси муқовасидаги сурат мунозараларга сабаб бўлган. Унда Бибер яланғоч кўкрагида хоч сурати туширилган ҳолда тасвирланган.
Муқова провокацион мазмунга эга деб топилганлиги сабабли ҳозирда Бибернинг жамоаси мусулмон мамлакатлари учун унинг муқобил вариантини ўйлаб топишга ҳаракат қилмоқда. Суратга қайта ишлов бериш-берилмаслиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)