Голливуднинг энг машҳур бўйдоқ актёри Леонардо Ди Каприо уйланишга қарор қилди, деб хабар беради «Nur.kz».
Артист бор-йўғи тўрт ойдан бери учрашаётган модель Келли Рорбахга никоҳдан ўтишни таклиф қилди.
Манбаларнинг маълум қилишича, барчаси кутилмаганда содир бўлган. 40 ёшли Леонардо Ди Каприо романтик кечки овқат чоғида кутилмаганда 25 ёшли моделга турмуш қуришни таклиф қилди.
«Келли жуда ақлли, Леонардо у билан зерикмайди. У актёрнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қизиқишларига бефарқ эмас. Ди Каприо унинг заковатига мафтун бўлди ва бу унинг учун янгиликдир», — дейди актёрнинг дўстлари.
Изоҳ (0)