Стартаплар ҳақидаги рукн бўйича биринчи мақолаларимиздан бирида стартапларга бизнес-режа керак эмаслиги тўғрисида айтиб ўтгандик. Катта ҳужжатнинг ўрнини лойиҳанинг бизнес-модели эгаллайди (расмга қаранг).
Ҳар бир пунктга кейинги мақолаларимизда алоҳида тўхталиб ўтамиз, ҳозир эса бизнес-модель ҳақида қисқача маълумот берамиз.
Компания бизнес-модели қимматли маҳсулотни яратиш ва фойда олишда компания қўллайдиган усулдир.
Монетизация — бизнес-моделнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, «Лойиҳа қандай пул ишлаб топади?» — деган оддий саволга жавоб беради. Агар лойиҳангиз пул келтирмаса, уни стартап деб атаб бўлмайди.
Бизнес-режани бизнес-модель билан алмаштириш ғоясини Александр Остервальдер таклиф қилган. Унинг услубидан стартаплар ҳам, Google, IBM, Ericsson каби дунёнинг энг йирик компаниялари ҳам фойдаланади. Муаллиф фойда олишнинг асосий йўлларини очиб берувчи асосий элементларни кўргазмали тарзда намойиш этишнинг содда ва тушунарли усулини таклиф қилди.
Бизнес-модель компаниянинг миссияси, стратегияси ва пул оқимлари режасидан муҳимроқдир. Бу сизнинг рақобат билан боғлиқ устунлигингиз асосидир. Бизнес билан шуғулланувчилар учун жуда фойдали бўлган мана бу китобни ўқиб кўринг.
Кейинги мақолаларда стартаплар учун энг яхши бизнес-моделлар ҳақида гапириб берамиз.
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)