Номаълум шахс Австралиянинг Сидней шаҳри чеккасида, полиция участкасидан узоқ бўлмаган ерда икки кишини отиб ташлади. Бу ҳақда Daily Telegraph нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Отишма Сидней чеккасидаги Парраматтеда, автомобилда содир бўлган. Хабарларга кўра, бир нафар полиция ходими яраланган.
Айни дамда полиция воқеа юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилаётганини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)