Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг жуфтликлар мусобақасидаги иштирокини ҳам ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар беради.
Беларуслик Александр Бурий билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин илк даврада молдовалик Раду Албот ва сербиялик Янко Типсаревичга қарши кортга чиқди. Бугун тонгда ўтказилган баҳсда Истомин ва Бурий рақибларини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.
Изоҳ (0)