Пешонасидан шох ўсиб чиққан 87 ёшли хитойлик Лян Ксюженнинг қариндошлари шифокорларга шишни олиб ташлашга рухсат бермади. Унинг оиласи қари аёл жарроҳлик амалиётини кўтара олмаслигидан хавотир олмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Шифокорлар унда «тери шохи» деб аталувчи эпителиал шишни қайд этди. У ўз-ўзидан ривожланиши ёки саратон хасталиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ксюженнинг ўғлининг сўзларига қараганда, онасининг пешонасидаги шох саккиз йил аввал ўса бошлаган. Дастлаб у холни эслатувчи кичик қора нуқта бўлиб, кейинроқ шохли ўсимтага айланган. Аёл уни бехосдан синдириб қўйгандан сўнг, унинг ўрнига аввалгисидан каттароқ, 13 сантиметрли шох ўсиб чиққан.
Изоҳ (0)