2015 йилнинг 27—28 август кунлари Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорларининг 13-кенгашида иштирок этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Мазкур тадбир 2014 йилнинг 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ бош прокурорларининг 12-кенгаши қарорларига биноан ўтказилмоқда.
Бўлажак кенгаш кун тартибидан кибержиноятчилик ва интернет-макондан ҳуқуққа зид ҳолда фойдаланишга, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг чегаралардан ноқонуний олиб ўтишга қарши курашиш масалалари бўйича ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигининг долзарб жабҳаларини мукокама қилиш масалалари ўрин олган.
Бош прокурорлар учрашуви якунлари бўйича Кенгаш протоколини имзолаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)