Ўзбекистон Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисидаги қарорининг ижроси доирасида 2015 йил 10 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳужжат ижтимоий ёрдам олувчи шахслар тоифаларини кенгайтиришни, янги хизмат ва ёрдам турларини белгилашни ва уларни тақдим этишнинг янги тартибини белгилайди.
Натижада моддий ёрдам олувчи ва ижтимоий хизматлардан фойдаланувчи ёлғиз кекса ва ногиронларнинг сони 5,5 мингдан 7 минг нафардан ортиқроқгача ошади. Бепул тақдим этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари 9 дан 15 гача кўпаяди, уларнинг қиймати эса деярли икки бараварга ошади.
Изоҳ (0)