Жанубий Каролина штатидаги Американинг Саванна-Ривер ядро комплексида 17 август, душанба куни хавфсизликка таҳдид юзага келганлиги муносабати билан тревога эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълум бўлишича, портловчи воситаларни топиш учун махсус ўргатилган ит назорат пунктидаги юк машиналаридан бирига эътибор қаратгандан сўнг, объектда тревога эълон қилинди.
Ҳозирги пайтда объект ҳудудига кириш тақиқланган. Ҳодиса жойига хавфсизлик ходимлари ва сапёрлар жамоаси етиб келиб, юк машинасини кўздан кечирмоқда.
800 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаган Саванна-Ривер комплексида ўн мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади.
Изоҳ (0)