Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳига Тошкент шаҳрининг 2015—2016 йилларида реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган магистрал кўчалари рўйхати акс этган суратлар жойлаштирилди.
Аввалроқ, қатор оммавий ахборот воситалари Мирзо Улуғбек туманида, метронинг Буюк ипак йўли бекати атрофида реконструкция ишлари бошлаб юборилгани ҳақида маълум қилган эди. Шунингдек, 13-йўналишдаги трамвай қатнови ТТЗ бекатидан Тошкент вокзалигача бўлган ҳудудда тугатилиши ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳрининг 2015—2016 йилларда реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган магистрал кўчалари рўйхати
№ | Кўча номи | Узунлиги | Комплекс ишлар таркиби | Муддати |
1. | Бобур кўчаси — Аэропортнинг вокзалолди майдонидан Ўзбекистон кўчасигача | 4,8 км | Кўчага ёндош ҳудудларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш, ёритиш тизимларини, тротуарларни, фаввораларни, суғориш-ирригация тизимларини таъмирлаш, кўчаларнинг қизил чизиғидан ташқаридаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш | 2015—2016 йиллар |
2. | Нукус кўчаси — Бобур кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача ва сўнгра Мустақиллик кўчасигача | 6,0 км | 2015—2016 йиллар | |
3. | Афросиёб кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача | 2,0 км | 2015—2016 йиллар | |
4. | Мустақиллик кўчаси — Амир Темур майдонигача | 2,8 км | Йўлнинг қатнов қисмини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, тўсиқли ажратувчи чизиқ ўрнатиш, тротуарлар бўйида тўсиқлар ва ёмғирлаш тизимларини ўрнатиш, шунингдек олти чироқли ёритиш устунларини монтаж қилиш | 2015 йил |
5. | Мустақиллик кўчаси — Амир Темур майдонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача | 2,7 км | 2015 йил | |
6. | Мирзо Улуғбек кўчаси — Мустақиллик кўчасидан Дўрмон кўчасигача | 2,0 км | Трамвай линиясини ва алоқа тармоқларини демонтаж қилиш, йўлнинг қатнов қисмини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, тўсиқли ажратувчи чизиқ ўрнатиш, тротуарлар бўйида тўсиқлар ва ёмғирлаш тизимларини ўрнатиш, шунингдек олти чироқли ёритиш устунларини монтаж қилиш | 2015 йил |
7. | Мирзо Улуғбек кўчаси — Тараққиёт кўчасидан Мустақиллик кўчасигача | 3,2 км | 2015 йил | |
8. | Мирзо Улуғбек кўчаси — Дўрмон кўчасидан ТТЗ бекат мажмуасигача | 5,0 км | 2015 йил | |
9. | Дўрмон кўчаси — Мирзо Улуғбек кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача | 2,7 км | а) Йўлнинг қатнов қисмини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, тротуарлар бўйида тўсиқлар ўрнатиш б) Кўчага ёндош ҳудудларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш, ёритиш тизимларини, тротуарларни, фаввораларни, суғориш-ирригация тизимларини таъмирлаш, кўчаларнинг қизил чизиғидан ташқаридаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш | |
10. | Тошкент ҳалқа автомобиль йўли — Дўрмон кўчасидан Дўстлик кўчасигача | 3,0 км | Кўчага ёндош ҳудудларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш, ёритиш тизимларини, тротуарларни, фаввораларни, суғориш-ирригация тизимларини таъмирлаш, кўчаларнинг қизил чизиғидан ташқаридаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш | 2015 йил |
11. | Дўстлик кўчаси | 4,4 км | 2015 йил | |
12. | Амир Темур кўчаси — Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача | 7,0 км | Йўлнинг қатнов қисмини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, тўсиқли ажратувчи чизиқ ўрнатиш ва олти чироқли ёритиш устунларини монтаж қилиш | 2015—2016 йиллар |
Ушбу рўйхат юзасидан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган.
Қўшимча: Юқоридаги рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги «Тошкент шаҳрининг магистрал кўчаларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига илова сифатида берилган бўлиб, 2015 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси — «Lex.uz»да расман эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Тошкентда Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасига ўтиш йўли ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)