«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду америкалик журналист Андрес Оппенгеймернинг шоусида ФИФА ҳақидаги саволга яна кескин фикр билдирди, деб хабар беради «Championat.asia».
«ФИФАдаги можаро мени умуман хавотирга солмайди. Футболчилар бу ҳақида суҳбатлашмайди. Биз мусиқа, аёллар, мода, қимматбаҳо буюмлар ва соч турмакларини муҳокама қиламиз», — дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Роналду олдинроқ ФИФАнинг ҳам, Қатардаги мундиалнинг ҳам унга қизиғи йўқлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)