Россия Марказий ҳарбий округининг расмий вакили Ярослав Рошчупкин Оренбург вилоятида жанговар тайёргарлик текширувдан ўтказилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Қайд этилишича, Тоцкий полигонида «Искандер-М» мажмуасидан шартли тактик ракета мажмуаларига ва душманнинг жанговар салоҳиятини аниқловчи бошқа мўлжалларга қарата ракета учирилган.
Маълумот учун, «Искандер-М» оператив-тактик ракета мажмуаси бўлиб, Россия армиясининг олтита бригадаси ушбу қуроллар билан таъминланган.
Изоҳ (0)