Америкалик хонанда ва раққос Майкл Жексоннинг отаси Жо Жексон шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бразилиянинг Globo газетасига асосланиб «ТАСС» хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, Жексон якшанба куни Сан-Паулу шаҳридаги шифохоналардан бирининг интенсив даволаш бўлинмасига олиб келинган. У инсультни бошидан кечиргани айтилган.
Қайд этилишича, Жо Жексон Бразилияга 26 июль куни ўзининг 87 ёшлик юбилейини нишонлаш учун ташриф буюрган.
Изоҳ (0)