Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин нуфузли Korea Open турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар қилади «Olamsport.com».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Кеча, 23 июль куни ўтказилган саралаш баҳсларининг икки босқичида ўзбекистонлик таэквондочи рақибларини мағлубиятга учратди.

Ўз вазн (+87) тоифасида дунёнинг энг кучли таэквондочиси бўлиб турган Дмитрий бу билан камида халқаро турнирнинг бронза медалини нақд қилди. Бугун, 24 июль куни у ярим финал беллашувида иштирок этади.

Бир кун аввал -87 кг вазн тоифасида дунёнинг биринчи рақамли таэквондочиси ҳисобланган Жасур Бойқўзиев Korea Open турнирининг олтин медали ҳамда Рио-2016 Олимпиадасининг муҳим 20 рейтинг очкосига эга бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар